Самарқандда 1,5 яшар қизча 10-қаватдан тушиб кетди
3-саҳифа
−
11 Июнь 2022
15543Самарқандда 1,5 яшар қизча кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан тушиб кетди. Оқибатда у вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 9 июнь куни соат 18:00 ларда Самарқанд шаҳар “Қорасув” маскани 81-уйда содир бўлган.
Мазкур уйда яшовчи А.К.нинг вояга етмаган фарзанди, 2020 йил 19 ноябрда туғилган Ш.С. хонадон эшигининг очиқлиги оқибатида, йўлакчадан ташқарига чиқиб, эҳтиётсизлик оқибатида хонадон жойлашган 10-қават балкон темир панжараси орасидан пастга йиқилиб тушиб, оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи, Самарқанд шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар прокуратураси терговчиси бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, ҳодиса содир бўлган жойга етиб борган ва Ш.С.нинг мурдаси мутахассис иштирокида кўздан кечирилган.
Марҳума Ш.С.нинг танасидаги тан жароҳатлари ва ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинлаш қарори чиқарилган, аммо марҳуманинг оила аъзолари ушбу ҳолат юзасидан бирор кимдан даъво шикоятлари йўқлиги сабабли экспертиза текшируви ўтказишни рад этган.
Ушбу ҳолат холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб, марҳума Ш.С.нинг мурдаси оила аъзолари ихтиёрига қолдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси