Қамчиқ довонида Mercedes Sprinter ёниб кетди

3-саҳифа

Кеча, 10 ноябрь куни Қамчиқ довонида Mercedes Sprinter автомобили двигателидаги носозлик туфайли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берган.

Манбага кўра, кеча тунда Тошкент—Ўш халқаро автомагистралининг 246-километрида пойтахт томон ҳаракатланаётган Mercedes Sprinter русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.

Аниқланишича, ёнғин двигатель бўлинмасидан ёқилғи оқиши оқибатида келиб чиққан. 

ФВВнинг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига этиб келган. Ёнғинни бартараф этишга бир нечта махсус техника бирлиги жалб қилинган.

Маълумот учун, ёнғин 3 дақиқа ичида бартараф этилган. Автомобиль ҳайдовчиси ўз вақтида машинадан чиқишга муваффақ бўлган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made