Карантинни юмшатиш алоҳида дастур асосида амалга оширилади – штаб аъзоси

Жамият 7540
image

Жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистн ўрнатилган қатъий карантин ниҳоясига етади. 15 августдан кейин республика бўйлаб карантин қоидалари юмшатилиши кутиляпти. 

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов карантин чекловлари қай даражада юмшатилиши ва қайси соҳаларга даҳлдор бўлиши ҳақида маълумот берди.

“Ўтган сафар карантинни юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилганда кўплаб фуқаролар ва соҳасига рухсат берилган тадбиркорлик субъектлари томонидан чекловларнинг қўпол равишда бузилиши қатъий карантинни қайта жорий этишга олиб келгани ҳеч кимга сир эмас. Бу аҳоли орасида етарлича ташвиш уйғотди. Бундан кейинги юмшатиш чоралари ҳудудлар ва соҳалар бўйича алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда”, деди Рустам Икромов.

Aйни кунларда бир нечта вилоятлар ўзининг эпидимиологик вазиятидан келиб чиққан ҳолда карантин қоидаларини юмшатишни бошлаб юборган. Ҳусусан, бугундан бошлаб Фарғона вилоятида умумий овқатланиш объектлари, жумладан, ошхона, чойхона, ресторан ва кафелар фаолиятига рухсат берилди.

12 августдан бошлаб Самарқанд вилоятида ҳам ошхона ва меҳмонхоналар, гўзаллик салонлари ва спорт ўйингоҳлари фаолиятига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни ўтказган йиғилишида ҳам фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 3
t
×