Volkswagen Caddy`лар қанчадан сотилиши очиқланди
Жамият
−
27 Июль 2020
17046Бугун, 27 июль куни Тошкентда Volkswagen Caddy автомобилининг онлайн тақдимоти бўлиб ўтди.
Автомобилнинг уч турдаги жиҳозланган варианти тақдим этилди: Cargo, Kombi ва Trendline.
Унга кўра, машиналар нархлари:
Cargo (юк версияси) — 172,1 млн сўм.
Kombi (аралаш версияси) — 190 млн сўм.
Trendline (йўловчи версияси) — 221,9 млн сўм.
Таъкидланишича, дастлабки дилерлик маркази Tashkent Autocenter пойтахтда очилган. Яқин орада Қўқон, Жиззах ва Тошкентда ҳам бошқа дилерлик марказлари очилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Volkswagen Caddy автомобиллари "Жиззах автомобиль заводи"да ишлаб чиқарилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023