“Қишлоққурилишбанк” масъул ходими 1,2 млрд сўмни “растрата” қилгани фош бўлди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” масъул ходими йирик миқдорда давлат маблаҳини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу текширув давомида Ш.Ш. ва бошқалар томонидан ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Сариосиё туман бўлими ташаббуси билан ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қишлоқ қурилиш банк

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг