Сенат ялпи мажлисига Жаҳонгир Ортиқхўжаев келмаса ҳам қизи келди (эксклюзив фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда жами 85 нафар сенатор иштирок этди. Қуйида QALAMPIR.UZ мухбири Баҳодир Аҳмедов олган суратларни тақдим этамиз. 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги лойиҳаларни кўздан кечиргани боис, ялпи мажлисда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қатнашмади. 

Ялпи мажлис бошланиш арафасида

Ялпи мажлисда Сенат аъзолари томонидан ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлаш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир. 

Шунингдек, сенаторлар бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши, суд иш юритувига ахборот технологияларини жорий этиш давом эттирилиши ва низоларни судгача ҳал қилиш муддатлари мақбуллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонунларни кўриб чиқдилар.  

Икки вилоят ҳокими

Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йилда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти ҳақидаги ахборотларини эшитдилар. 

Фотограф иззатда

Ўзбекистон Республикаси Парламенти тарихида илк бор, ялпи мажлисда олий таълим муассасаларининг фаол талабалари ҳам иштирок этди. QALAMPIR.UZ камералари ёшлар орасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг учинчи қизи Комила Ортиқхўжаевани пайқади. Билишмизча, Ортиқхўжаевнинг қизи Тошкент халқаро вестминстер университети талабаси. 

Сенатнинг биринчи ялпи мажлисида янги сенаторлар ҳали қадар вазиятга мослашмаган бўлса-да, унда муҳим масалалар муҳокама қилинди. Бироқ, оташли нутқлар оз бўлди. Хуллас буларнинг барчаси ҳақида кейинги мақолаларда сўз юритамиз.

Мажлисдан олдин ҳамма коронавирусдан текширилди

Давлат ва нодавлат ташкилоти раҳбарлари

Ғаниев ва собиқ вазир

Андижонлик сенаторлар

Алишер Саъдуллаев, Комила Ортиқхўжаева ва Ёшлар иттифоқи аъзолари

Муса Ерниязов

Элёр Ғаниев

Камерани пайқаган Ғаниев

Андижон ва Хоразм ҳокимлари

Дўстона муносабат

Собиқ маданият вазири

Қобул Турсунов

Дўппи кийган сенаторлар

Омбудсман ва бошқалар

Ҳайратли нигоҳлар

Саломлашиш одоби

Сенат раҳбарлари техникалари

Раҳбарлар қадами

Юқоридан манзара

Муҳокамалар аввали

Топшириқ олаётган қўмита раҳбарлари

Дилором Тошмуҳаммедова

Бамаслаҳат иш

Овоз бериш жараёни

Олий суднинг янги судьялари

Сафоев - атоқли арбоб

Омбудсманнинг янги ўринбосари

Парламентга тутилган ИИВ

Сенатда тизилган ИИВ

Эътироз

Эътирозларга учраётган ҳукумат вакили

Адабиёт вакиллари

Фарида Абдураҳимова – фахрий сенатор

Адлия вазири ва Бош прокурор ўринбосари

Қарсаклар авжида

  


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат фоторепортаж

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг