ЖССТ коронавирус кимларга юқиши ва кимлар ундан ўлиши мумкинлигини айтди

Саломатлик 24990
image

2019-nCoV қарши таъсир кўрсата оладиган дори воситалари ҳозирча мавжуд эмас. Бироқ касалликка чалинганларнинг аксариятига даволаниш имконияти берилса, қурбон бўлмайдилар. Бу ҳақда бугун, 5 февраль куни ЖССТнинг фавқулодда дастурлар бўйича ижрочи директори Майкл Райан маълум қилмоқда. 

"Янги коронавирусга қарши ўз тасдиғини топган, самарали дори воситалари йўқ. Бу эпидемия, агар унинг жинс ва ёш бўйича тарқалишига қарайдиган бўлсак, асосан кекса ёшдаги, саломатликлари оғирлашиб қолган кишилар орасида салбий оқибатларни ва ўлим ҳолатларини келтириб чиқармоқда. Беморларнинг аксарияти органлари ишламай қолганлигидан вафот этишган. Бу кўпроқ вирус таъсиридан ҳам кўра, у вужудга келтирган шок туфайли содир бўлган. Шунинг учун, агар беморларга даволаш хизматлари тақдим этилса, уларнинг аксарияти тирик қолиши мумкин", деб айтган Райан.

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, янги коронавирусни даволаш вақтида ОИВга қарши ёки бундан аввалги турдаги коронавирусларга қарши қўлланилган дориларнинг самара берганлиги ҳам ўз исботини топмаган.

Аммо давлатлар ушбу сертификация қилинган дори воситаларини, хусусан, интерферонлар ва ингибиторларни 2019-nCoVга қарши эҳтимолий самарали курашда синовдан ўтказишлари мумкин.

ЖССТ шу билан бирга бундай, бундай ҳолларда дорилар қандай ишлашини тушуниш учун бу сингари тадқиқотлар натижалари билан бўлишишга чақирмоқда.

Вирус ҳақида сўнгги маълумотлар:

Унга чалинган жами одамларнинг сони 24 300 нафардан ошди. 490 киши касаллик ортидан қурбон бўлди. 862 нафар бемор тўлиқ даволаниб, шифохонадан рухсат қўйиб юборилган бўлса, 3 219 киши оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. 20 дан ортиқ давлатга ёйилишга улгурди.

Ўзбекистон Хитойнинг Ухань шаҳридан 84 нафар, Пекиндан эса 250 фуқаросини олиб келди. Яна 260 ўзбекистонлик Хитойдан қайтиб келяпти.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1034
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×