Чистяков Тошкентда Нурмуҳамедов билан бўладиган жангни бекор қилди

Спорт

image

ММА жангчилари Никита Чистяков ва Умар Нурмуҳамедов жанги ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Чистяковнинг менежери маълум қилишича, спортчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо юзага келган.

“Никита Чистяков Умар Нурмуҳамедов билан соғлиғидаги муаммолар туфайли жанг ўтказа олмайди. Никита Таиландда машғулот ўтказган бошқа спортчилар каби конюнктивит эпидемиясидан азият чекмоқда”, деди Чистяковнинг менежери.

Маълумот учун, Никита Чистяков ва Умар Нурмуҳамедов жанги 23 ноябрь куни Тошкентдаги “Humo Arena” муз саройида ўтказилиши керак эди.

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ММА Умар Нурмуҳамедов Никита Чистяков

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг