Баҳодир Жалоловнинг рақиби маълум бўлди
Спорт
−
19 Сентябрь 2019
4381Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.
Кеча, 18 сентябрь кунидаги дастурдан ўрин олган сўнгги жангда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов чорак финал баҳсида рингга кўтарилганди. 91 килограмм вазн тоифасидаги Жалолов АҚШ вакили Ричард Торресни биринчи раунддаёқ чуқур нокаутга учратиб, ярим финалга йўл олган эди.
Энди Баҳодир ярим финал жангида россиялик Максим Бабанинга қарши рингга чиқади. Бабанин кеча,18 сентябрь куни англиялик боксчига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Лекин мезбонлар протест бериш орқали мағлубиятни ғалабага айлантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь