Бугун “Барселона” бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун ўз лавозимидан расман истеъфо бериши мумкин.

Қатор ОАВнинг хабар қилишича, клуб раҳбарияти бугун мутахассиснинг кетгани ҳақида расмий баёнот билан чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал “кўк-анорранглилар” президенти Хосеп Бартомеу тез орада клуб раҳбарияти иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказиши маълум қилинган эди.

Йиғилишда Вальверденинг истеъфоси ва унинг ўрнига муносиб номзод вариантлари кўриб чиқилади. Маълум бўлишича, каталонлар бошқарувига Роберто Мартинес ва Роналд Куман номзодлари таклиф этилган. Жамоа футболчилари Вальверденинг қолишини ёқлаб овоз беришган. Сардор Месси омадсизликларда мураббий эмас футболчилар айбдор эканлигини таъкидлаган.

Хабарингиз бор, “Барселона” 25 май куни Испания кубоги финалида “Валенсия”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Футбол Эрнисто Валверди

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made