Олмазорни айланган Президент, қонунчиликдан чиқарилган “милиция” жаримаси оширилган “тонировка” ва куннинг бошқа воқелари

Жамият

image

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Олмазор туманини айланди

Президент Олмазор туманида Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди.

Учрашувда илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида сўз борди.

Шавкат Мирзиёев Олмазорни айланиш давомида “Дамаши” канали бўйида барпо қилинган “Сой бўйи” сайилгоҳини ҳам кўздан кечирди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мен нима дейману, қўбизим нима дейди?

Юнусобод туманидаги маҳаллани обод қилган тадбиркор дардига шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қулоқ тутадими ё пойтахт раҳбарлигидан туманга тушириб қўйилган Раҳмонбек Усмонов?

Саида Мирзиёева ташаббуси билан янги қарор қабул қилинади

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли бўлган яна бир кўчмас мулк аукционга қўйилди

Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – “EDEL VEYS-ALI” МЧЖ фондидаги юз фоиз улуши аукционда сотилиши эълон қилинганига кўп бўлмай Рустам Мадумаровга тегишли бўлган яна бир компания Rubicon Wireless Communication МЧЖ (Perfectum) сотувга қўйилди.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга келган янги элчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва Корея Республикасининг Ўзбекистонга элчи қилиб юборилган вакиллари Даниель Розенблум ва Кан Чжэ Квон қабул қилди. Элчилар ташқи ишлар вазирига ёрлиқларнинг нусхасини топширди.

Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, рухсатномасиз “тонировка” учун жарима 25 баравар оширилди, “стоп-линия”ни кесиб ўтганлик учун жарима пасайтирилди.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларидан “милиция” атамаси бутунлай чиқариб ташланди ҳамда милиция хоимдалари тўғрисидаги 29 йиллик қонун бекор қилинди.

Президент “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, суд мажлисларини қолдириш тартибида жиддий ўзгаришлар рўй берди.

Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар тўғрисида изоҳ берилди

Олам

Тереза Мэй Буюк Британия Бош вазирлигидан истеъфо беришини эълон қилди

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй партиядошлари – Консерваторлар партияси аъзолари талабига биноан истеъфога чиқишини маълум қилди. Бунга Brexit сабали юзага келган чорасизлик сабаб бўлди.

Wikileaks: Ассанжга қўйилган айбловлар АҚШда сўз эркинлигининг интиҳоси

АҚШнинг Суд ҳокимияти Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан 17 та банд бўйича қўшимча айбловлар эълон қилди. Ушбу айбловлар ва аввал мавжуд бўлган жиноий ишлар ортидан Ассанж 175 йилга қамалиши мумкин.

Видео: Ҳиндистоннинг Сурат шаҳридаги даҳшатли ёнғин содир бўлди 

Спорт

Енгилмас ўзбек боксчисининг рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Профессионал боксда ўзининг ўн еттинчи жангини ўтказишга тайёрланаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни Москва шаҳрида рингга кўтарилади.

Россия пойтахтида ташкил этиладиган жангда Шоҳжаҳонга пуэрто-риколик Даниэлито Зоррилла рақиблик қилади.

Туркиянинг Ўзбекистонга қарши таркиби маълум бўлди

Баҳодир Жалоловга икки хонали уй топширилди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон кубоги соҳиби, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳридан барча шароитларга эга 2 хонали уйнинг калити тантанали тарзда топширилди.

Саломатлик

Корейс тузининг – фойдали ва зарарли томонлари

Кўпчилик пазанда бекалар турли салат ва газаклар хуштаъм бўлиши учун корейс тузидан фойдаланишади. Корейс тузи таомга ўзгача маза киритиши рост. Аммо бизга бироз нотаниш бу маҳсулот, унинг таркиби ва хусусиятлари ҳақида нималарни биламиз

Тишлар ғижирлашининг сабаби нима?

Тишларни ғижирлатиш – тиббиёт тилида – бруксизм деб аталади. Бу организм ўзи идрок этмаган холда жағларни юмиш ва тишларни ғижирлатиш одатидир. Одатда бруксизм инсон ухлаётганда ёки мухим бир нарсага диққатини жалб қилган пайтида кузатилади.

Cақич — юзга ажин туширадими?

Овқатлангандан сўнг, бекорчиликда чайналадиган сақичлар, бизга ёқимли ва фойдалидек кўринади. Аммо, бу биз ўйлаганчалик тўғри фикр эмас. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган сақичлар таркибида каучук моддаси мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг