Энди ССБ раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради
Жамият
−
06 Октябрь 2023
4448Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари тегишлича халқ депутатлари кенгашларига ҳисобот беради. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишлича халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
“Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади”, дейилади бу ҳақдаги маълумотда.
Мазкур ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари кенгаши томонидан уларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо берилади ҳамда тегишли қарор қабул қилиниб, қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
Ҳисоботни эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари кенгаши томонидан қарор қабул қилиниб, қарор соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларига юборилади.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, фуқаролар йиғини, тегишинча аҳоли бириктирилган, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг ахборотини эшитади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь