Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда
Жамият
−
09 Март 2023
5323Мўғулистон жорий йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Ушбу масала икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батцэцэг учрашувида муҳокама қилинди.Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири вақтинча бажарувчиси Бахтиёр Саидов Telegram’даги саҳифасида хабар берди.
“Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг хонимни Тошкентда кутиб олиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табрикладик. Мўғулистоннинг Ўзбекистонда элчихонасини очиш қарорини олқишлаймиз. Сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар истисносиз барча соҳаларда ижобий суръат кўрсатмоқда”, деб ёзади Саидов.
Аввалроқ Батмунх Батцэцэг Мўғулистон ТИВ томонидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, дипломатик миссиялар ва дипломатлар сонини кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилганди. Шунингдек, у Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихонасини очиш ниятида эканини айтган. Икки давлат ўртасида йўловчи ташиш ҳажми кичик бўлсада, Ўзбекистон иқтисодий ва савдо айланмасини кенгайтириш учун муҳим минтақа сифатида белгиланган.
“Ўзбекистон минтақада энг катта аҳоли ва ҳудудга эга. Савдо ва транспорт логистикаси ҳам яхши ривожланган. Ўзбекистонда элчихона очиш орқали Мўғулистон Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажмини оширади”, деган эди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь