Норбоева “профилактика суҳбати” ниқоби билан одамлар ушлаб турилишига қарши чиқди
Жамият
−
28 Декабрь 2022
6872“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун “профилактика суҳбати” нормаси белгиланмоқда. Бироқ, ушбу суҳбат қандай, қачон, қанча вафт ўтказилиши аниқ кўрсатилмаган. Бу эса одамларни бесамар ушлаб туришга олиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Сенатнинг 36-ялпи мажлисида айтиб ўтди.
Мазкур Қонун Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид давлат сиёсатини самарали рўёбга чиқариш, мазкур жабҳадаги муносабатларни тўлиқ тартибга солишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилган.
Қонун 8 та боб ва 88 та моддадан иборат. Қонун сенаторлар томонидан рад этилди ва бунинг сабаблари келтирилди. Норбоевага кўра, ундаги камчиликларга кўз юмиб бўлмайди.
“Қонунда ҳуқуқбузарликлар “профилактика суҳбати” деган тушунча белгиланаётгани яхши, лекин вақт нуқтайи назаридан бу суҳбат қанча давом этиши бўйича саволларга аниқ жавоб йўқ. Профилактик суҳбат ўтказяпмиз деб одамларни бесамар ушлаб туриш ёки вақтини олиш, бундай нарсалар керакмас”, дейди Норбоева.
Сенат раиси бу борада кўплаб давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилгани, уларда профилактик суҳбатлар ўтказиш вақти аниқ кўрсатиб қўйилганини айтди.
“Шу каби айрим нормалардаги камчиликларга, албатта, кўз юмиб бўлмайди. Қонуннинг бу кўринишда қабул қилиниши эртага янада жиддийроқ муаммоларга ва бир-икки йил ўтгандан кейин яна қонунга ўзгартиш киритамиз деган масалани қўйишимизга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун етти ўлчаб, бир кесиш керак”, дейди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь