Макрон Лукашенкони Украинадаги урушга аралашиб, бошига бало орттирмасликка чақирди
Олам
−
13 Октябрь 2022
5283Беларуснинг Россия ва Украина ўртасидаги можарода фаол иштирок этиши Беларусь фуқароси Александр Лукашенконинг ўз мамлакатида муаммоларга дуч келишига олиб келади. Франция Президенти Эммануэль Макрон “France 2” телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Макронга кўра, агар Александр Лукашенко Украина можароси бўйича Россия билан ҳамтовоқ бўлишда давом этса, у ўз мамлакатида муаммоларга дуч келиши муқаррар.
“Агар, Президент Лукашенко ўзини бу урушга кўпроқ бағишлашга қарор қилса, у буни ўз халқининг катта қисмининг иродасига қарши амалга оширади. Кейин у масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, менимча, бу унинг учун муаммосиз бўлмайди”, дейди Макрон.
Шунингдек, Франция Президенти Европа Иттифоқи Беларусь Россия қўшинларини Украинага ўтказиш учун ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат берганидан кейин санкциялар киритганини ҳам эслатган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан "Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан" қўшма минтақавий қўшинлар гуруҳини жойлаштириш бўйича келишиб олганини маълум қилди. У, шунингдек, Украина Беларусь ҳудудига зарба беришни режалаштираётганини иддао қилди. Киев бу айбловни мутлақо рад этди.
Ойша Турғунпўлатова
LiveБарчаси