FIDE рейтингида икки ўзбекистонлик юқорилаб, бири пастлади

Спорт

image

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг октябрь  ойидаги рейтингини эълон қилди. Норвегиялик Магнус Карлсен Sinquefild кубогида 5 очко йўқотган бўлса-да, 2856 очко билан рейтингда пешқадамлик қилмоқда. 

Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов эса жадвалда бир поғона пастлаб, кучли ўттизталикни тарк этди. Рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони ҳисобланган Абдусатторов 2713 очко билан 31-поғонани эгаллади. Яна бир ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов 69-ўринни банд этиб турибди. Ўзбекистон вакиллари орасида Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдоров рейтингда юқорилашди. Ёқуббоев 2663 очко билан бир йўла тўққиз поғона юқорилаб, 80-ўриндан жой олган бўлса, Синдоров 2652 очко тўплаган ҳолда 92-ўринни эгаллаган.

Рейтингда хитойлик шахмат устаси Динг Лирен 2-ўринни банд этган. Хоу Йифан аёллар ўртасида пешқадамлик қилишда давом этмоқда, у 2638 очко тўплаган.

Карлсендан фарқли ўлароқ, франциялик Алириза Фирузжа Sinquefild кубогидан фойда кўрди: у 7 очко тўплади ва жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллади. Сўнги ойларда кўплаб очколарини йўқотган Фабиано Каруана сентябрь ойидан фарқли равишда бир поғона юқорилаб, 8-ўринни банд этди.

Шаҳзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг