Фоторепортаж: Qalampir.uz II Жаҳон урушида ғалаба байроғи ўрнатилган бино қаршисида
Олам
−
06 Май 2019
11572Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқининг кўмаги остида амалга оширилаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида медиа-тур ташкил этилди.
Медиа-тур доирасида Ўзбекистоннинг 20 га яқин ОАВ ходимлари Берлин, Бремен, Дюссельдорф шаҳарлари бўлади. Ушбу медиа-турда QALAMPIR.UZ мухбири ҳам иштирок этяпти.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган UzWaterAware лойиҳаси иштирокчилари – журналистлар медиа-турнинг биринчи кунида Германия пойтахти Берлин бўйлаб саёҳат қилдилар.
Берлин шаҳри Германия ва Европанинг “юраги”. Берлинда ўз бизнесини бошлаш, дам олиш ва ишлаш учун улкан имкониятлар мавжуд.
Берлин ҳудуди бўйича Европанинг энг катта шаҳарларидан бири ҳисобланади. Берлинда одамлар учун максимал қулайликлар яратилган. Метро, жамоатчилик транспорти яхши йўлга қўйилган.
Берлинда одамлар Якшанба куни дам олади. Якшанбада шаҳардаги давлат идоралари, кафе, ресторан ҳамда йирик дўконлар ишламайди.
Шаҳарсозликда тарихий биноларни асрашга жиддий эътибор берилади. Мамлакат Парламенти – Бундестаг биноси Рейхстаг ҳам ўз тарихига эга.
Рейхстаг Берлиндаги тарихий бино. 1894-1933 йилларда мазкур бинода бир номдаги Германия давлат органи – Германия империяси ва Веймар Республикаси рейчстаги жойлашган. 1945 йилда Совет Иттифоқида герман Парламенти биноси Гитлер ҳокимиятининг асосий рамзи деб эълон қилинган ва Иосиф Сталин бинога ғалаба белгиси – байроқ ўрнатишни буюрган. 1999 йилдан бери таъмирланган бинода Бундестаг фаолият олиб боради.
Берлиннинг яна бир ўзи хос меъморий ёдгорлиги бу шубҳасиз, Берлин – Бранденбург дарвозаси. У Германия рамзи саналади. 1789-1791 йилларда Карл Готтгард Лангганс ташаббуси билан барпо этилган. Бранденбург Берлин шаҳрида сақлаб қолинган ягона давроза. Унинг асл номи “Жаҳон дарвозаси”. Кўп йиллар давомида бу иншоот ГФР ва ГДРнинг бўлингани рамзи саналган. 1989 йилга келиб, мамлакат бирлашган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида девор қаттиқ зарар кўрган. 1945 йилдан то 1957 йилгача девор пештоқида собиқ иттифоқ байроғи хилпираб турган. Кейин унга ГДР байроғи ўрнатилган. 1989 йилга келиб, ГДР ва ГФР бирлашгач, даврозадан байроқ олиб ташланган.
Берлинда 1700 та кўприк мавжуд. Европадаги биринчи светофор ҳам Потсдам майдонида 1924 йилда ўрнатилган.
Берлин тозалиги билан мақтанса аризигулик. Шаҳарда яшилликка ҳам эътибор катта. Дарахтлар кўп. Бундан ташқари, Берлинда велосипедда юриш урфга кирган. Одамлар бензин қимматлиги сабабли пулни тежаш учун мотоцикл ва велосипедларни маъқул кўради.
Берлиннинг ҳавас қилса арзигулик яна бир жиҳати пиёдалар ҳам, автомобиль ҳайдовчилари ҳам қоидаларга қатъий риоя қилади. Пиёдалар йўлда машина бўлмаса ҳам светофорнинг рухсат берувчи чироғи ёнмаса йўлдан ўтмай, кутиб туради.
Берлин учта опера театри мавжуд дунёдаги ягона шаҳар. Бундан ташқари, шаҳарда 150 га яқин театр ва концерт заллари мавжуд.
Берлин ҳайвонот боғи жониворлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
Берлинда 6500 дан кўп ресторан, 550 га яқин музқаймоқ тайёрлаб сотувчи, 2800 та бутерброд тайёрловчи, 225 та бар, клуб ва бошқа кўнгилочар масканлар бор. Шаҳарда деярли бутун дунё ошпазлик меросини учратса бўлади. Берлинни чинакамига таом ва ўйин-кулгу пойтахти дейиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь