Чехия ЕИ давлатларини русларни Европага киритмасликка кўндирмоқчи

Олам 2190
image

2022 йилнинг иккинчи ярмида Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чехия Украинадаги уруш сабабли Россия фуқароларига Шенген визаларини беришни тақиқлашга эришмоқчи. Ҳукумат жорий йилнинг август ойи охирида бўлиб ўтадиган ЕИ кенгаши йиғилишида бу масала бўйича консенсусга эришиш ниятида. Бу ҳақда Чехия Ташқи ишлар вазири Ян Липавский маълум қилди.

“Россия бундай жанговар сиёсат оқибатларсиз қолмаслигини тушуниши керак”, дейди Ян Липавский.

Прагада бўлиб ўтган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида Липавский Шенген визалари берилишини тақиқлашни “ўринли ва самарали чора” деб атаган эди. 

“Россия агрессияси даврида эълон қилинган чегаралар доимий равишда ўзгариб туради, Россия фуқаролари учун оддий туризм ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, дейди у “Новинкй” нашрига берган интервьюсида. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг август ойи охирида ЕИда  россияликлар учун Шенген визаларини тақиқлаш масаласи муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарбни барча руслар учун чегараларни бутунлай ёпишга чақирган эди.

Бунинг ортидан, жорий йилнинг 11 август куни Эстония ҳукумати республика томонидан берилган Шенген визасига эга бўлган Россия Федерацияси фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланишини эълон қилди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 2.9
t
×