Фуқароларимизни норозилик акцияларига жалб этиш давом этмоқда – Раҳмон Марказий Осиё Президентларига

Олам

image

Президентнинг таъкидлашича, ухлаб ётган ҳужайралар ҳар қандай вақтда, шу жумладан ташқи ёрдам билан ҳам ўзини намоён қилиши мумкин. 

Марказий Осиё давлатларида содир бўлаётган сўнгги воқеалар турли кучларнинг минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш режаларини ҳамон амалга ошираётганидан далолат бермоқда. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун, 21 июль куни Чўлпонотада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида сўз очди. 

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё жаҳон давлатлари учун муҳим минтақа бўлиб қолмоқда ва ўз тараққиётининг мураккаб даврини бошдан кечирмоқда. 

“Дунёдаги вазият тез ўзгариб бормоқда, Совуқ Урушнинг иссиқ фазага ўтиши билан глобал ўйинчиларнинг рақобати ва қарама-қаршилиги кучаймоқда. Глобал геосиёсий ўзгаришлар ўз шаклини ўзгартирмоқда, мавжуд дунё тартиби ўзгартирилмоқда”, дейди Раҳмон. 

У мавжуд муаммо ва таҳдидларни санади: терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қуролларнинг ноқонуний айланиши, кибержиноятчилик каби масалаларни ҳал этишда “Бу масалаларни, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ҳам четлаб ўтмайди. 

“Мамлакатларимизда содир бўлаётган сўнгги воқеалар маълум кучлар, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимизни норозилик акцияларига жалб этишга уринишлар давом этаётганини кўрсатди. Шу нуқтаи назардан, аҳолимизнинг айрим қатламлари, биринчи навбатда, ёшларнинг мафкуравий ва диний етуклигидан турли террористик ва экстремистик гуруҳлар сафини тўлдиришда фойдаланиш яққол кўзга ташланмоқда”, дейди у. 

Энг жиддий муаммо, Раҳмоннинг фикрича, Марказий Осиёда диний радикализмнинг ўта бузғунчи мафкурасини тарғиб қилинишидир.

"Ухлаётган ҳужайралар ҳар қандай вақтда, шу жумладан фаол ташқи ёрдам билан ҳам ўзини намоён қилиши мумкин. Охирги воқеалар шуни кўрсатдики, диний радикал экстремистлар жамиятимизнинг ҳар қандай норозилик салоҳиятидан ўз ғаразли мақсадларида фойдаланишга қодир”, дейди у. 

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон бу бузғунчи кучлар хавфсизликка таҳдид солаётганини яхши билади. 

Имомали Раҳмон минтақада радикал мафкураларнинг тарқалишига қарши биргаликда курашишда аниқ механизмларни яратиш мақсадида махсус хизматлар ўртасида мувофиқлаштиришни кучайтиришни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг