Урушдан мадори қуриётган Украина (фоторепортаж)

Олам 18697
photo_2022-07-07_15-09-12

6 июлга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Харьковдаги Григорий Сковорода номидаги Миллий педагогика университети биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Оқибатда қоровул вафот этди.

Россия Мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлар яқинда Украинага етказиб бера бошлаган иккита HIMARS кўп учирувчи ракета тизимини йўқ қилганини эълон қилди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби бу хабарни ёлғон деб атади. Донбасс шимолида отишмалар давом этмоқда, жабрланган шаҳарлардан бири Северск.

Ирландия Бош вазири Киев вилоятига келиб, Украинани Европа Иттифоқига қўшилиш масаласида қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Москва Путиннинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиш ниятини олдиндан эълон қилди. Зеленский ҳам у ерга таклиф қилинган.

Бугун, 7 июль куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги жангларда расман пауза эълон қилди. Вазирлик бўлинмаларда "жанговар қобилиятларни тўлдириш" чораларини кўрмоқда. Ҳарбий хизматчиларга дам олиш, уйдан хат ва жўнатмаларни олиш имконияти берилди. Украинани қўллаб-қувватлаётган Буюк Юритания Бош вазири истеъфога чиқди.

Қуйида урушдан мадори қуриёган Украинадан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 410
Рейтинг: 3.2
t
×