Наманганда Lacetti йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 30 июнь куни соат 23:30 ларда Мингбулоқ туман “Қозоқовул” МФЙнинг ички йўлида содир бўлган.
Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган ва машинада ёнғин содир бўлган.