Ўзбекистоннинг учувчисиз учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтдими? Мудофаа вазирлиги изоҳ берди

Жамият 11946
image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузиб ўтгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳолат бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўшни давлатлар авиацияси томонидан мамлакат ҳаво маконининг бузилиш ҳолатларини қайд этмаган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда.

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ИШИД экстремистик гуруҳи томонидан Ўзбекистонга берилган муваффақиятсиз ракета зарбаларидан бир кун ўтиб, мамлакат мудофаа кучларининг вертолётлари Афғонистон билан чегарада ҳаво маневрларини амалга оширганини айтган эди. Унга кўра, бу вертолётлар қирққа яқин бўлиб, Афғонистон ҳаво ҳудудида бир неча соат давомида кўриниб турган.

“Ўзбекистон Покистондан кейин Афғонистон ҳаво ҳудудини бузган иккинчи давлатдир. Биз ҳукмрон ҳокимиятдан ҳаво ҳудудининг бузилиши юзасидан муносабат билдирмоқчи эдик, афсуски, бунга эриша олмадик”, деган эди Самангоний. 

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1011
Рейтинг: 3
t
×