Бу ижтимоий хавфга эга – Адлия вазири гап отишга жавобгарлик ҳақида
Жамият
−
07 Февраль 2022
9005Аввалроқ, Адлия вазирлиги ташаббуси билан қонунчиликда аёлларга гап отиш ёки уларнинг қадди-қоматини баланд овозда тасвирлаш ҳам жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мавзу бугун, 7 февраль куни Адлия вазири Русланбек Давлетов билан ўтган матбуот анжуманида яна муҳокама қилинди.
“Гап отганлик бўйича жавобгарликни диспозиция дедик. Бу борада аниқ хатти-ҳаракат ва қайси ҳолатда жавобгарлик келтириб чиқаришига эҳтиёт бўлиш керак. Чунки, у ерда туҳмат ҳам бўлиб кетиши мумкин. Шунинг учун диспозициясини, яъни жавобгарликни биз энди ишлаб чиқдик. Вазирлик ишчи гуруҳи ишлаб чиқди. Энди вазирликларга берамиз. Шунинг учун бу масалани аниқ қилиб, албатта, жамоатчиликнинг муҳокамасига берамиз. Лекин бу бизга, албатта, керак. Чунки, бу жамиятимизда хавфга эга бўлган хатти-ҳаракатдир. Бунга давлат сифатида жавоб қилишимиз керак”, дейди Адлия вазири.
Маълум қилинишича, Бельгия, Португалия, Аргентина, Канада, Янги Зеландия ва АҚШ каби давлатларда бундай ҳаракатлар майда ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиб, 750 еврогача жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аёллар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўз жонига, фарзандлари ҳаётига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Аёлларнинг нафақат турмуш ўртоқлари томонидан, балки қайнота ва бошқа қариндошлари томонидан, энг ачинарлиси, боғча, мактаб ёшидаги қизларга зўравонлик қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шулардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчиликка “таъқиб этиш” (stalking) ва интим ҳаёт дахлсизлигини бузиш тушунчасини киритишни таклиф қилинган эди.
LiveБарчаси