Akon, Big Baby Tape, Ирина Кайратовна ва ўн минглаб томошабин – Pepsi Music Fest –янада баландроқ, янада ёрқинроқ!
Бизнес
−
12 Сентябрь 6062 2 дақиқа
19-21 сентябрь кунлари Тошкентда Pepsi Music Fest 2025 – йилнинг энг кутилган анъанавий мусиқий фестивалига айланган жаҳон миқёсидаги тадбир бўлиб ўтади. Янги манзил – Central Asian Expo Uzbekistan (мўлжал – Янги Ўзбекистон боғи) Pepsi Music Fest доирасида жаҳон даражасидаги юлдузлар саҳнага чиқади ва бу сафар тадбир янада кенгрок қамровга эга.
Фестиваль 19 сентябрь куни янги авлод рэп қаҳрамони Big Baby Tape’нинг кучли энергияси билан бошланади. Унинг треклари бугунги кунда стадионларни тўлдириб, рейтингларни забт этмоқда. Ўзбекистонлик тингловчилар учун бу кун алоҳида аҳамиятга эга бўлади, чунки саҳнада томошабинларнинг севимли санъаткори Тоҳир Содиқов ҳам севимли тароналарни тақдим қилади.

20 сентябрь куни меҳмонларни йилнинг энг қизиқарли оқшоми кутмоқда: соат 18:00 да томошабинлар “Ирина Кайратовна” гуруҳининг “Бека” ва бошқа шу каби ўзига хос хитларидан баҳраманд бўлади. Маҳаллий ижрочилардан эса ҳонанда Конста ўз треклари билан чиқиш қилади.
.png)
21 сентябрь куни соат 18:00 да бўладиган фестивалнинг сўнгги куни унутилмас дақиқаларга бой бўлади: Ўзбекистонда биринчи марта жаҳон саҳнаси афсонаси Акон меҳмонларга энг сара қўшиқларини тақдим этади. Унинг қўшиқлари миллионлаб қалбларни забт этган ва барча қитъаларда янграган. Маҳаллий хедлайнерлардан саҳнада бетакрор Lola ва DJ KING MACCARELA чиқиш қилади.
Pepsi Music Fest ўзининг бой тарихи билан машҳур: ўтган йилларда Macan, Xcho, Willy William, Nicole Scherzinger ёрқин чиқишларини томошабинларга тақдим этдилар. Ўтган фестиваль доирасида Тошкентдаги Hyatt Regency олдидаги майдонда 180 минггача иштирокчилар тўпланди. Willy William'нинг концерти ҳақиқий рақс байрамига айланди, 20 мингта LED билагузукли ёруғлик шоуси эса фестивалнинг рамзига айланиб, томошабинларни ҳайратга солди. Nicole Scherzinger – унинг жозибаси, кучли вокали ва ўзбек тилидаги таъсирчан “Раҳмат”и томошабинлар қалбида абадий муҳрланиб қолди.
Бу йилги фестиваль янада кўпроқ ҳис-туйғуларни ваъда қилмоқда: дронлар шоуси, ажойиб мушакбозликлар ва, албатта, жаҳон даражасидаги санъаткорларнинг чиқишлари. Pepsi Music Fest Ўзбекистоннинг жаҳон мусиқа саноати учун жозибадор марказга айланиб бораётганини яна бир бор исботлайди. Фестивалга кириш бепул – Тошкент сизни 2025 йилнинг асосий мусиқий тадбирида кутмоқда.