Аёлини камситадиган эркак инсонларнинг энг бахтсизидир — Ғуломиддин домла Эргашев

Интервью 2605

Ўз аёлини хор-зор қилиб камситадиган, алдаб кетадиган, хиёнат
қиладиган, садоқат вафони унутиб, аёллар шаънини
булғайдиган, аёллар шаънига беҳуда туҳматлар
қиладиган эркак зоти эркакларнинг энг золимидир.

Ғуломиддин домла Эргашев

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва боракатуҳ. Бундан 1450 йил аввал Қуръон нозил бўлмасдан, пайғамбаримиз жаноб расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан расуллик – элчилик, пайғамбарлик мақомини олмасдан аввалги даврни жоҳилият даври дейилади. Аёллар шунчалик хор қилинганки, уни тарифлашнинг иложи йўқ. Бир оилада қиз фарзанд дунёга келса, ор-номус деб, уни тириклайин кўмишган. Буюк саҳобалардан бирлари бир нечталаб қизларини тирклайн кўмган эканлар. Эр вафот этса, унинг мол-мулклари мерос тариқасида, қариндошларига бўлиб берилган. Аёллар мерос олиш ҳаққига ҳам эга бўлишмаган. Улар чўри, жориялар сифатида фойдаланилган ва сотилган. Алҳамдулиллаҳ Ислом аёлларга инсонийлик мақомини берди.

Пайғамбаримиз расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: “Эй умматларим, аёллар сиз билан баробардир, улар сиздандир, аёллар ҳам инсондир”.

Ислом билан аёллар ўзларини ҳақиқий иззати, азизлиги, шарафию мукаррамлигига эришганлар. Расулимиз “Жаннат оналар оёғи остидадир”, “Оналарни ҳурмат, иззат қилган бошида кўтарганлар” жаннатга киради деганлар. Чунки ҳар бир аёл онадир.

Айрим вазиятларда баъзи аёллар ўзларини-ўзлари хор қилишяпти, камситишяпти. Аслида динимиз аёллар шаънини юксакликка кўтарган. Пайғамбаримиз расулуллоҳ (с.а.в) шундай деганлар: “Эй Аллоҳнинг бандалари, ер юзидаги Аллоҳ яратган барча махлуқотига, борлиқ жонзотига раҳм қилинг. Ким раҳм қилмаса, яратган қиёматда у бандасига ҳам раҳм қилмайди”.

Аёл зотини эъзоз қиладиган эркак ҳақиқий, чин эркак бўлади. Эркакларнинг энг зўри, энг марди, энг яхшиси бўлади. Аёлини ҳурмат, иззат қиладиган эркакка дунёдаги барча яхши сифатлар берилса ҳам кам. Ўз аёлини хор-зор қилиб камситадиган, алдаб кетадиган, ҳиёнат қиладиган, садоқат ва вафони унутиб, аёллар шаънини булғайдиган, аёллар шаънига беҳуда туҳматлар қиладиган эркак зоти эркакларнинг энг золимидир. Инсонларнинг энг бадбахти, энг бахтсизидир. Бу инсонга эркаклик номи ҳам лойиқ эмас. Шунинг учун, мусулмон одам, ўзбек деган бошида дўпписи, белида белбоғи бор эркакка барча аёлларни ҳурмат, иззат қилиш динимизнинг мажбуриятидир.

Пайғамбаримиз, жаноби расулуллоҳ (с.а.в)ҳар бирингиз ўз аҳли аёлингиз ҳақида Аллоҳ олдида сўраласиз” деганлар. Уларга зулм қилсак, улар ҳақидаги туҳмат-у ёлғонларни гапирадиган бўлсак, Аллоҳни олдида, албатта, бунинг ҳисоб китоби бор. Ҳудодан қўрқиш керак.

Аёлларга илтимос қиламан. Ҳеч қачон аёлликнинг шарафини йўқотманг. Оналик шаънига доғ туширманг. Ҳаё, ор-номус, иззат-шарафингиз бўлсин. Хиёнатлардан, беҳаёликлардан доимо узоқ бўлинг. Чунки сиз аёлсиз, мақомингизни унутманг. Аллоҳ таоло ҳаммангизга саодатли шарафли, ор-номусли, чин, азиз номга соҳиб бўлган аёлликни насиб қилсин.

 

Ғуломиддин домла Эргашев “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом-хатиби

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 2.8
t
×