Олмазордаги шов-шув: 9-синф ўқувчиси синфдошини қачон ва қаерда пичоқлагани аниқлади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Олмазор туманидаги 191-мактабнинг 9 синф ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиққани, натижада ўқувчи синфдошини пичоқлагани, жароҳатланган бола оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилгани ва мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар идоралари томонидан ахборот берилмай, яшириб келинаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

QALAMPIR.UZ воқеа тавсилотларини аниқлади. Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни соат 15:04 да Олмазор туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига 102-рақами орқали хабар келиб тушган. Унда 191-мактаб ўқувчиси А.С. тиғли жисм орқали тан жароҳати олиб, ТТА 2-клиникасининг жонлантириш бўлимига тушгани айтилган.

Мазкур холат юзасидан воқеа жойига Олмазор туман ИИО ФМБ ХПМБ бошлиғи – майор О.А.Гаипов, Олмазор туман ИИО ФМБ ҲПМБ ВЕМБ катта инспектор психологлари подполковник Қ.Х.Жўраева, подполковник А.А.Мансуров, подполковник Ғ.Х.Маҳмудов, профилактика инспектори подполковник Х.Раҳмонов,  Олмазор туман ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили А.Ҳамидов,  Олмазор туман ИИО ФМБ ТБ терговчиси лейтенант Ф.Иноятов ва Олмазор туман прокурор ёрдамчиси М.Ўктамов ва прокуратура  терговчилари  ҳамда Олмазор туман Ҳалқ таълим бўлими мудираси Я.Шадиева етиб борган. 

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари жараёнида жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 14:00 лар чамасида, Олмазор тумани Қора-Қамиш 2/1 даҳаси,  47-А  уй ёнида, 2006 йилда туғилган, Олмазор тумани 191-сонли умумий ўрта таълим мактабининг  9 “А” синф ўқувчиси вояга етмаган  А.С., 2006 йилда туғилган, 191-сонли умумий ўрта таълим мактабининг  9 “Г” синф ўқувчиси Р.М.ни камситгани сабабли келишмовчилик келиб чиққани, жанжаллашиб қолишган вақтида, вояга етмаган Р.М. пакки пичоғ билан орқа кўкрак қафасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказганлиги, натижада вояга етмаган А.С. тан жароҳати олиб, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг “8-Болалар хирургия жонлантириш” бўлимига тушгани аниқланган.

QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Олмазор туман ИИО ФМБ ХПМБ ВЕМБ инспектор психологлари томонидан тиғ тадбирлари ўтказилган. Аммо жиноятга қўл урган Р.М. шу кунлари мактабга келмагани аниқланган. 

Мазкур холат бўйича Олмазор тумани Ҳалқ таълими бўлимига қарашли 191-мактабда Олмазор туман Ҳалқ таълими бўлими мудираси Я.Шадиева, мактаб раҳбарияти, Олмазор туман ИИО ФМБ ҲПМБ ВЕМБ катта инспектор психологлари, профилактика инспектори,  Олмазор туман ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва Олмазор туман ИИО ФМБ ТБ терговчиси ҳамда Олмазор туман прокуратураси ходимлари ва синф раҳбарлар иштирокида тезкор мажлис ўтказилиб, тан  жароҳати етказган вояга етмаган Р.М.нинг содир этган жинояти ота-онаси иштирокида муҳокама қилиниб, ушбу жиноятни келиб чиқиш сабаблари ўрганилган. 

Жароҳатланган боланинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1095

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг