Вазирлик жиҳодчилар орасида маҳалла раиси бўлгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Жамият
−
01 Ноябрь 2021
12211Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорлари қўлга олингани, уларнинг орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маҳалла раиси экстремистик оқимга қўшилиб қолгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қўлга олинган фуқаролар орасида маҳалла фуқаролар йиғини раисининг борлиги ўз исботини топмаган. Бироқ, уларнинг орасида маҳалла раисининг укаси борлиги аниқланган.
Хабарга кўра, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Бошчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро З.Қ. нинг хонадонида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда бир гуруҳ фуқаролар “Жиҳодчилар” оқими вакиллари сифатида қўлга олинган.
Вазирлик томонидан ўтказилган ўрганишлар якунида, ушбу фуқаролар орасида “Бошчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Т. нинг борлиги ўз исботини топмаган. Шунингдек, гуруҳ аъзолари ичида фуқаро М. Т. нинг укаси – 1975 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Т. бўлганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ҳ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддасининг 2-қисми билан ўрнатилган тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши доирасида “Бошчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Т. айбланувчи (ёки гувоҳ) тариқасида жалб этилмаган.
Бунга қадар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган гуруҳ орасида масжид имом-ноиби борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, қўлга олинган шахс аслида бошқа касб эгаси эканини маълум қилган.
LiveБарчаси