Беларусда чет элга кетганларни фуқароликдан маҳрум қилиш таклиф қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь Ички ишлар вазирлиги чет элга кетган ва мухолифлик фаолияти билан шуғулланаётганларни фуқароликдан маҳрум қилиши мумкин. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Вячеслав Орловский кеча, 18 октябрь куни “Беларусь Сегодня” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Агар улар мамлакатдан юз ўгирган бўлса, нега мамлакат улардан юз ўгиролмаслиги керак? Натижада эса улар Беларусга эркин тарзда кира олмайди, сайлов жараёнларида ва давлатнинг ижтимоий ҳамда сиёсий ҳаётида қатнаша олмайдилар”, дейди Ички ишлар вазирлиги вакили.

Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг июнь ойида қонун ҳужжатларига киритилган тузатишлар кучга кирган. Унга кўра, Беларусь фуқаролигини олган чет элликлар, агар суд ҳукми билан бир қатор жиноятларда, жумладан экстремистик, террорчилик ёки давлат манфаатларига жиддий зарар етказишда айбдор деб топилса, фуқароликни йўқотишлари мумкин.

“Лекин менимча, биз узоқроққа қарашимиз керак. Мамлакатдан қочганлар ундан нафратланишади ва бугун Ғарб давлатлари манфаатлари йўлида ишлаётган одамлар беларуслик, деб аталиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак”, дейди Орловский.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойи бошида Беларусда 136 киши ижтимоий тармоқларда қолдирган изоҳлари учун ҳибсга олинганди. 

Қайд этиш керакки, Беларусдаги мухолифлик ҳаракати ўтган 2020 йили август ойида мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидан сўнг авж олди. Марказий сайлов комиссияси расман Лукашенконинг ғалабасини қайд этган бўлса-да, бундан норозилар етарлича топилди. 2020 йилги сайлов сиёсий инқирозга айланди. Ойлаб давом этган норозилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Мухолифатнинг кўплаб вакиллари ҳамда журналистлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Қолганлар эса ҳибсга олинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made