iPhone 13 Pro'ни бузиб кирганларга 330 минг доллар берилди

Технология

image

Киберхавфсизлик бўйича Tianfu Cup 2021 халқаро мусобақасида Хитойнинг “Оқ хакерлар” жамоаси iPhone 13 Pro смартфонини бузишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “iGuides” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, Pangu Lab лабораториясининг бир гуруҳ  мутахассислари масофадан туриб Jailbreak дастури ёрдамида қурилмага кирган. Қизиғи шундаки, iPhone 13 Pro'ни бузиб кириш учун бор йўғи бир дақиқа керак бўлган. 

Хакерларнинг айтишича, улар iOS 15 операцион тизимидаги бир нечта заифликлардан фойдаланишган, шундан сўнг қурилмадаги расмлар, контактлар, иловалар ва бошқа маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлишган. 

Муҳандисларнинг таъкидлашича, iPhone 13 Pro устидан "масофадан туриб" бошқарувни олиш учун Safari браузеридаги махсус ҳаволадан фойдаланиш керак. 

iPhone 13 Pro'даги маълумотларга масофадан киргани учун Pangu Lab гуруҳига 330 000 АҚШ доллари пул мукофоти берилган. Анъанага кўра, хакерлик тафсилотлари яқин келажакда ошкор қилинмайди ва топилган камчиликлар ҳақидаги барча маълумотлар Apple компаниясига уларни бартараф қилиши учун тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone 13 Pro

Баҳолаганлар

1008

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг