Аввалги сайловларда уялиб қолганмиз – Норбоева

Жамият

image

Олдинги президентлик  сайловларида иштирок этган номзодларнинг дастури деярли бир хил бўлган. Бу хақда бугун, 18 октябрь куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева “Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловларда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги очиқ мулоқот давомида айтиб ўтди ва номзодларнинг гапидан халқаро кузатувчилар олдида уялганини ёдга олди.

“Мен аввалги сайловларда қатнашганман. Ҳаттоки уялиб кетардим. Ҳар бир партиядан бешта кузатувчи ўтирарди, биз эса халқаро кузатувчиларни олиб юрардик. Кузатувчилар партия вакилларидан партиянинг мақсадини сўрашганда ҳамма партиялар деярли бир хил гап айтишарди. Партияларнинг мақсади бир-биридан фарқли эмасди. Ҳамма партиялар битта гапни бошқача сўзлар билан айтишарди. Лекин, бугунги сайловда партиялар кўрсатаётган дастурлар, талаблар буткул бошқача”, дейди Норбоева.

Сенат раиси сўзида давом этаркан бугун партияларнинг ҳаммаси бир-биридан кескин фарқ қилишини таъкидлади. Хотин қизлар ҳам ҳар бир партиядан ўзларининг манфаатларини топишлари мумкин. ХДПдан ижтимоий ҳимоя, “Адолат” СДПдан қонун устуворлиги ва бошқалар, дейди Норбоева.

Сенат раиси сайлов жараёнида аёлларнинг ўрни ва уларнинг роли ҳақида гапираркан, жамиятда аёллар фаоллигига тўхталиб, улар ҳам сайловчи, ҳам президентликка номзод экани, сайлов комиссияларининг 50 фоизини аёллар ташкил қилишини алоҳида таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева сайлов аёллар

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг