Ўзбекистонга 900 та электробус олиб келиш режалаштирилмоқда
Жамият
−
17 Сентябрь 2021
6232Ўзбекистонда 1 353 та янги турдаги йўловчи ташиш транспорти, шу жумладан 900 та электробус сотиб олиш, пиёдалар инфратузилмасини модернизация қилиш ва секин-аста ҳаракатдаги таркибни янгилаш, жараёнларнинг рақамли бошқарувини жорий қилиш ҳамда Тошкент метрополитенида хавфсизликни ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 16 сентябрь куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Анвар Жўраев “Мен шаҳримни севаман!” – Ўзбекистонда Европа ҳаракатланиш ҳафтаси-2021 очилиш маросимида маълум қилди.
Европа ҳаракатланиш ҳафтаси 16-22 сентябрь кунлари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ, “Tashkent Runners” югуриш клуби ва Ўзбекистон велосипедчилар ҳамжамияти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Айтиш жоизки, ушбу ҳафталик Ўзбекистонда учинчи маротаба ўтказилмоқда. Унинг мавзуси “Барқарор ҳаракатчанлик билан соғлиқ ва хавфсизлик” бўлиб, шаҳар аҳолисининг COVID-19 пандемияси пайтида қўллаб-қувватлашни акс эттиради. Унинг мақсади шаҳар аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзининг афзалликлари тўғрисида хабардорлигини ошириш.
Қайд этиш керакки, Европанинг мобил ҳафталиги-2021 доирасида Ўзбекистонда бир қатор тадбирлар кутилмоқда. Кеча, эса Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғида “Мен ўз шаҳримни яхши кўраман: барқарор шаҳар ҳаракатчанлигига ижодий ёндашув” кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Aдриан пандемия давридаги қийинчиликлар, ҳавони ифлослантирмайдиган транспорт воситаларини жорий қилиш каби масалаларни гапириб ўтди.
“Жорий йил учун танланган мавзу COVID-19 пандемияси даврида Европа ва бутун дунё бошдан кечирган мушкулликларга ҳурмат бажо келтиришни ифодалайди. Шунингдек, мавзу пандемия давридаги инқироз натижасида юзага келадиган ўзгаришларни акс эттиради. Бу йилги Европа ҳаракатланиш ҳафтаси шаҳарларнинг яшовчанлиги ва уларнинг ютуқларини эътироф этади. Ўтган йили бошланган тенденциялар ҳавони умуман ифлослантирмайдиган ҳаракатланиш турларидан фойдаланишни янада юксалтиришни тақозо этмоқда”, дейди Шарлотта Aдриан.
Шунингдек, кўргазмада ўзбекистонлик дизайнер ва рассомлар томонидан хавфсизлик, соғломлик ва ўз шаҳрини ғамхўрлик каби ғояларни акс эттирувчи велосипедлар тақдим этилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15