Президент мактаби битирувчиларига контракт учун субсидия тўланади

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги – Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.

2021–2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, мавжуд 5 та ижод мактаби таъмирланади.

2021 йил 1 сентябргача:

  • халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиёти йўлга қўйилади;
  • Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун ОТМларни танлашда кўмаклашишга қаратилган “Мактаб маслаҳатчиси” (School Councillor) дастури жорий этилади;
  • Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг