Нурафшонда портлаган уй бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
28 Апрель 2021
4737Аввалроқ Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўрганишлар жараёнида маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлгани аниқланганди. Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган.
LiveБарчаси