Фарғонада сохта ғазнахона фош этилди
Жамият
−
05 Апрель 2021
10253Жорий йилнинг 1 апрель куни Фарғона вилояти Бағдод туманида истиқомат қилувчи фуқаро 9 миллион 900 минг сўм миқдоридаги қалбаки пулларни сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборт хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 36 ёшли М.М. исмли шахс ўтказилган тезкор тадбирда 9 миллион 900 минг сўм қийматдаги 100 минг сўмлик сохта купюрани харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 2 миллион 700 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлган.
Маълум қилинишича, тергов харакати давомида М.М. исмли шахс хонадонидан холислар иштирокида кўздан кечирилган пайтда сохта пулларни тайёрлаш жараёнида ишлатилган бир дона "Lenovo" русумли ноутбук ва "HP" русумли рангли принтер, ҳамда 5 000 сўмлик купюрадаги 200 дона жами 1 миллион сўм сохта пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси