Фарғонада сохта ғазнахона фош этилди

Local

image

Жорий  йилнинг 1 апрель куни Фарғона вилояти Бағдод туманида истиқомат қилувчи фуқаро 9 миллион 900 минг сўм миқдоридаги қалбаки  пулларни сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборт хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 36 ёшли М.М. исмли шахс ўтказилган тезкор тадбирда 9 миллион 900 минг сўм қийматдаги 100 минг сўмлик сохта купюрани харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 2 миллион 700 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлган.

Маълум қилинишича, тергов харакати давомида М.М. исмли шахс хонадонидан холислар иштирокида кўздан кечирилган пайтда сохта пулларни тайёрлаш жараёнида ишлатилган  бир дона "Lenovo" русумли ноутбук ва "HP" русумли рангли принтер, ҳамда 5 000 сўмлик купюрадаги  200 дона жами 1 миллион сўм сохта пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Диёра Абдураҳмонова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

232

Rating

3

Rate this article

Share with your friends