Кремль АҚШнинг санкцияларига норозилик билдирди

Олам

image

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Вашингтоннинг Москванинг АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига "таъсири" ҳақидаги сўнгги баёнотларига изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, Кремль тегишли ҳисоботнинг хулосаларидан рози эмас ва Москва ҳеч қачон АҚШдаги бирон бир сайловга аралашмаган.

Песковга кўра, Россия на Американинг собиқ етакчиси Дональд Трампнинг, на ҳозирги Президент Жо Байденнинг сайловолди кампаниясига аралашган.

Песков ҳисоботни нотўғри ва асоссиз деб атаган.

"Мамлакатимизга қарши навбатдаги санкцияларни киритиш тўғрисида бундай сифатсиз материаллардан фойдаланилаётганидан яна бир бор афсус чекишимизга тўғри келади. Бундай йўл мамлакатларимиз ўртасидаги шусиз ҳам оғир бўлган муносабатларга зарар келтиради", дея таъкидлаган Матбуот котиби.

Песков, шунингдек, Россия томони киритилиши мумкин бўлган санкциялар билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш ва Россия Федерациясини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришга мажбур эканини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Америка Ҳукумати келгуси ҳафтада АҚШнинг 2020 йилги сайлов кампаниясига аралашгани учун Россияга нисбатан чеклов чораларини кўриши мумкинлиги айтилганди.

Таъкидланишича, Россия гўёки АҚШдаги президентлик сайловлари пайтида Жо Байденнинг номзодини обрўсизлантиришга уринган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг