Жинсий зўравонликда гумонланган Макгрегор айбловга муносабат билдирди

Спорт

image

Аввалроқ, икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор жинсий зўравонликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Жорий йилнинг 19 январь куни Ирландиянинг икки фуқароси, она ва қиз Конорни судга бергани айтилганди. 

Макгрегорнинг ўзи ушбу айбловларга муносабат билдирди. 

"Эски иш. Икки йил давомида текширилган ва мендан барча гумонлар олиб ташланган, мен айбсизман. Ҳаммаси шу. Ҳаётимда жуда кўп яхши нарсалар бор. Ушбу дам олиш кунлари мени катта мусобақа кутмоқда, мен ҳам уни интизорлик билан кутяпман", деган Макгрегор. 

Эслатиб ўтамиз, икки кундан сўнг, 24 январь куни Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши октагонга чиқади. Шу пайтгача уч маротаба катта спорт билан хайрлашган Конор ҳисобида 22 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор. Унинг рақиби Дастин Порье эса фаолиятида шу пайтгача 26 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг