Ҳужжатларни қалбакилаштирган Роналдиньо уй қамоғига олинди

Sport

image

Каталониянинг “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо уй қамоғига олинди. Бу ҳақда “As” хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, футбол бўйича 2002 йил жаҳон чемпионини тергов ҳибсхонасидан Парагвайдаги шахсий уйига олиб ўтишган. Бунинг учун футболчи 1,6 миллион доллар миқдорида гаров пули тўлади.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньога нисбатан ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича жиноий иш очилган. У сохта паспорт билан Парагвайга киргани сабаб, у маҳаллий полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди. 

Маълумот ўрнида, Роналдиньо Бразилия терма жамоаси сафида 96 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган. 2002 йили Жанубий Корея ва Япония мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Роналдиньо олтин медалга сазовор бўлган.


Tags

Rate Count

132

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic