Ҳутийлар БААга ракета ҳужуми уюштирди
Олам
−
24 Январь 2022
16974Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Яман шимолидаги ҳукмрон “Ансоруллоҳ” (ҳутийлар) ҳаракати томонидан учирилган иккита баллистик ракетани тутиб олди ва йўқ қилди. Бу ҳақда БАА Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берилган.
“Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳутий террорчи гуруҳи томонидан мамлакат томон учирилган иккита баллистик ракетани тутиб, йўқ қилганини маълум қилди ва ҳужумда ҳеч ким жабрланмаганини тасдиқлади”, дейилган хабарда.
Маълумотларга кўра, “ушлаб олинган ва йўқ қилинган баллистик ракеталарнинг қолдиқлари Абу-Даби амирлигининг айрим ҳудудларига тушган”.
БАА Мудофаа вазирлиги, шунингдек, “ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга ва давлатни барча ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга тайёр”лигини айтган.
Маълумот ўрнида, Яманда 2014 йил август ойидан бери ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик давом этмоқда. 2015 йилдан бери Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари бошчилигидаги араб коалицияси ҳукумат томонида жанг қилмоқда. Бирлашган Араб Амирликлари аввалроқ Ямандаги ҳарбий амалиётларда иштирок этишни тўхтатганини эълон қилганига қарамай, улар Яман портларида яратган ҳарбий базаларида ўз ҳарбийларини қолдирган. Яқинда БАА ҳукумат томонида Яманнинг бир қанча вилоятларида ҳусийларга қарши жангларда қатнашди, жумладан, улар иштирокида жануби-шарқий Шебва вилоятида ҳукумат назорати остидаги ҳудудларни қайтариш мумкин бўлди.
LiveБарчаси