Ҳусановнинг жамоадоши “Барселона”га ўтиши мумкин

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити” вингери Жереми Докуни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” бельгиялик футболчини мавсум охиригача ижарага олмоқчи, бироқ улар молиявий қийинчиликларга дуч келгани учун “шаҳарликлар” билан футболчининг маоши борасида келиша олмаслиги мумкин.

Қайд этилишича, футболчининг ўзи жорий мавсумдаги ўйин дақиқалари сонидан норози ва кўпроқ майдонга тушишни истайди.

Жорий мавсумда 22 ёшли Доку клуб сафида барча турнирларда 22 та ўйин (1163 дақиқа) ўтказиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Манчестер жамоаси билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, форварднинг тахминий баҳоси 60 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Жереми Доку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг