Ҳусановнинг “Ноттингем”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Спорт

image

Кеча, 4 март куни Англия Премьер-лигасининг 29-тури доирасида “Манчестер Cити” ўз майдонида “Ноттингем Форест” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 77-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида мезбонлар сафида Антуан Семеньо ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида “Ноттингем” ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай, 62-дақиқада Родри мезбонларни яна олдинга олиб чиқди.

76-дақиқада эса Эллиот Андерсон гол уриб, ҳисобни яна тенглаштирди. Шундан сўнг “Манчестер Cити” бош мураббийи чап қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нурини алмаштириб, унинг ўрнига Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

“SofaScore” портали маълумотларига кўра, 13 дақиқа ҳаракат қилган Ҳусановнинг ўйини 6,7 балл билан баҳоланди. У майдонда бўлган вақтида 9 та узатмадан 8 тасини аниқ амалга оширди.

Маълумот учун, айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 67 очко билан “Арсенал” пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринда эса 60 очко билан “Манчестер Cити” жойлашган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг