Ҳусановга қизиқаётган “Ман Сити” дарвоза чизиғига ҳам янги номзод қидирмоқда
Спорт
−
07 Январь
1595“Манчестер Сити” эишончли ўйин кўрсатмаётган ва клубни тарк этиши мумкин бўлган бразилиялик дарвозабон Эдерсоннинг ўйинларидан норози. Шу муносабат билан “шаҳарликлар” янги дарвозабон изламоқда. Клуб ҳозирда Италия А Сериясидан уч номзодни нишонга олган. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” “Ювентус”дан Микеле Ди Грегорио, “Парма”дан Сион Сузуки ва “Лацио”дан Ваня Милинкович-Савични кўриб чиқмоқда.
Маълум бўлишича, Ди Грегорио “Манчестер Сити” учун устувор вариант ҳисобланади. “Ювентус” мавсум ўртасида ўз дарвозабонини сотишни истамаганига қарамай, томонлар аллақачон алоқада бўлган. Умуман олганда, “кекса синьора” Микеле билан хайрлашишни истамаяпти, аммо фойдали таклиф туринликлар фикрини ўзгартириши мумкин.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда “Ман Сити” ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби Ҳусанов трансферида асосий даъвогар ҳисобланади.
LiveБарчаси