Ҳусанов ва “Манчестер Сити” бугун “Эвертон” меҳмони бўлади
Спорт
−
19 Апрель 8708 3 дақиқа
Бугун, 19 апрель куни Англия Премьер лигаси 33-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Учрашувлар орасида ўзбекистонлик мухлислар учун энг муҳим ўйинлардан бири, албатта, “Манчестер Сити”нинг меҳмондаги “Эвертон”га қарши ўйини.
Ҳусанов асосий таркибга қайтадими?

“Шаҳарликлар”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қаторасига 3 та ўйинда майдонга туширилмади. Бу эса нафақат ўзбек футбол сегментида, балки клубнинг мухлислари томонидан норозиликка сабаб бўлди. Жамоа мураббийи Гвардиола эса ушбу 3 та ўйинда Нико О’рейлини синаб кўришга қарор қилди. Ўтган сафарги превьюларда таъкидланганидек, Гвардиола О’рейлини майдонга туширса, клубнинг тактикасида ўзгариш бўлади. Яъни, Агар Нико асосий таркибда, чап қанотда ўйнаса, Гвардиол марказга ўтади. Гвардиолнинг марказга ўтказилиши эса Ҳусановнинг захира ўриндиғида қолишига сабаб бўлмоқда. Албатта, бу ҳодиса кўп давом этмаслиги аниқ. Чунки хорватиялик ҳимоячи чап қанотга тўлиқ мослашиб бўлган эди. “Эвертон”га қарши ўйинда Ҳусановнинг майдонга тушиш эҳтимоли йўқ эмас. Бунинг учун Гвардиол чапга ўтказилиши керак бўлади.
“Манчестер Сити” ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни сақлаб қололадими?

Яқиндагина UEFA томонидан кейинги мавсумда Англиядан 5 та жамоа Чемпионлар лигасида иштирок этиши тасдиқланди. Бу сон яна кўпайиши мумкин, агар Европа лигасида “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм”дан бири ғолиб чиқса. Аммо айни дамга келиб, Англия Премьер-лигасида кучли бешлик учун жиддий кураш кечмоқда. 33-турга қадар “Манчестер Сити” 55 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллаб келмоқда. “Шаҳарликлар”дан бир поғона юқорида “Ноттингем Форест” 57 очко тўплаган. Бир поғона пастда эса “Челси” ва “Астон Вилла” 54 очко билан “Манчестер Сити”ни изма-из таъқиб қилиб келмоқда. 33-турда “Ноттингем” “Тоттенхэм” меҳмони бўлади. “Челси” “Фулхэм”га сафар қилади. “Астон Вилла” эса кучли учликда бораётган “Ньюкасл”ни қабул қилади. Хуллас, 33-турда клубларнинг ўрни ўзгариш эҳтимоли бор ва чемпионат якунига қадар кули бешлик учун кураш шиддатли давом этади.
Тахминий таркиблар
Одатга кўра, “One football”, “Sportsmole” ва “90 min” нашрлари “Эвертон” - “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин учун тахминий таркибларни эълон қилди.
“One football” талқинига кўра, “Манчестер Сити” таркиби:
Ортега, О’рейли, Гвардиол, Диаш, Льюис, Ковачич, Гюндоган, Де Брюйне, Савиньо, Грилиш, Мармуш.
“Sportsmole” талқинига кўра, “Манчестер Сити” таркиби:
Ортега, О’рейли, Гвардиол, Диаш, Нунес, Нико, Гюндоган, Де Брюйне, Савиньо, Бернарду, Мармуш.
“90 min” талқинига кўра, “Манчестер Сити” таркиби:
Ортега, О’рейли, Гвардиол, Диаш, Льюис, Ковачич, Гюндоган, Де Брюйне, Савиньо, Макэти, Мармуш.
Маълумот ўрнида, “Эвертон” - “Манчестер Сити” ўйини бугун, 19 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.
Live
Барчаси