Ҳусанов “Реал”, “Бавария” ва “Барселона” назарига тушган – эксперт
Спорт
−
08 Май 5348 2 дақиқа
“Манчестер Сити” ва Шотландия терма жамоасининг собиқ марказий ҳимоячиси Колин Хендри ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди ва у Европанинг энг йирик грант клубларида ўйнашга қодир эканини таъкидлади. Бу ҳақда Хендри City Xtra нашрига берган интервьюсида сўз очди.
Экспертнинг айтишича, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Англиядаги жадал ўсишидан кейин Мадриднинг “Реал” клуби эътиборини тортган.
“Абдуқодир “Челси”га қарши дебют ўйинида хатога йўл қўйган эди, аммо шундан бери мен уни ҳар сафар кўрганимда, у ҳақиқатан ҳам ўзига хос ўйин ва сифатларни намойиш қилиб келмоқда. Балким, аввалги мавсумларда “Манчестер Сити” ҳимояда яхшироқ ўйнагандир, аммо Ҳусанов ҳали янада кўпроқ ўсиши мумкин бўлган футболчи. Кўплаб клублар уни сотиб олишни хоҳлайди, лекин “Манчестер Сити”дан футболчини олиб кетиш осон эмас. Албатта, “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Бавария” каби клублар унга қизиқа бошлаган, чунки Ҳусанов алоҳида иқтидор эгаси” дейди Колин Хендри.
Ҳозирда ҳимоячининг шартномаси 2029 йилнинг июнигача амал қилади ва клуб раҳбарияти Абдуқодирни сотилмайдиган муҳим актив, деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” жамоаси афсонаси Серхио Агуэро Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолаб, агар шу темпда давом этса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлишини айтганди.
Live
Барчаси