Ҳусанов келажакда буюк футболчи бўлади – Гвардиола
Спорт
−
17 феврал 2025 10819 1 дақиқа
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни келажакда буюк футболчи бўлишига ишонч билдирди.
“Ҳусанов келажакда буюк футболчи бўлиши мумкин. Бу у учун, бизнинг барчамиз учун жуда яхши, биз унинг потенциал салоҳиятини кўриб турибмиз. У тўп билан хотиржам ҳаракат қилади, у жуда тезкор. Қарор қабул қилиш борасида ҳали ўсиши керак, лекин бу ёш билан боғлиқ масала”, дейди Гвардиола
Маълумот учун, 20 ёшли футболчи ҳозирга қадар “Сити” сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. “Шаҳарликлар” Ҳусанов майдонга тушган ҳеч бир ўйинда ҳали мағлубиятга учрамади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёзда “Манчестер Сити” уч нафар етакчи футболчисини сотмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август