Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов келгуси жангини 19 октябрь куни Қозоғистонда ўтказади. Бу ҳақда Тўхтамуродов жанг қиладиган лига матбуот хизмати хабар берди.

Қарағанда вилояти мезбонлик қиладиган “Naiza 68” турнирида ўзбекистонлик жангчи эронлик тажрибали Алиризо Шариатига қарши октагонга чиқади.

32 ёшли Шариати шу вақтга қадар MMA'да 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 25 ёшли Тўхтамуродов эса шу вақтга қадар MMAʼда 13 та жанг ўтказиб, 10 тасида рақибларидан устун келган, 3 та жангда эса имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида “Naiza” лигасининг BMF камари учун жанг ўтказиши хабар қилинганди.

Тўхтамуродовнинг камар учун жанги Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Эрон Ҳумоюн Тўхтамуродов Алиризо Шариати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made