Ҳумоюн Тўхтамуродов MMA'даги 11-ғалабасига эришди
Спорт
−
21 Октябрь
6605Жорий йилнинг 19 октябрь куни ўзбекистонлик MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов “Naiza 68” турнирида октагонга кўтарилиб, навбатдаги ғалабасига эришди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган турнирда Тўхтамуродовга қарши эронлик тажрибали Алиризо Шариати октагонга кўтарилди. Жанг 1 дақиқага қолмасдан ўзбекистонлик спортчининг фойдасига ҳал бўлди. 25 ёшли Тўхтамуродов оғритиш услуби билан 33 ёшли Шариатини мағлуб этди.
Шундай қилиб, Тўхтамуродов фаолиятидаги 11-ғалабасига эришган бўлса, Шариати MMA'даги 1-мағлубиятини қабул қилиб олди.
Қайд этиш жоиз, Тўхтамуродовнинг кейинги жанги лиганинг BMF камари учун ўтказилиши кутилмоқда. Тошкент мезбонлик қилиши кутилаётган бўлажак турнирда Тўхтамуродовга қарши қозоғистонлик Давлат Уссербай рақиб бўлиши белгиланган.