Ҳумоюн Тўхтамуродов қачон октагонга қайтади?
Спорт
−
25 Март
3422Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов MMA'даги узоқ кутилган жангини жорий йил май ойида ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Ҳозирда Қўқон шаҳрида машғулотлар ўтказаётган Тўхтамуродов бир неча кундан сўнг бўлажак жангига тайёргарлик кўриш учун Таиландга учиб кетади.
25 ёшли спортчи Open FC томонидан ўтказиладиган мусобақа доирасида жанг қилиши кутилмоқда. Тўхтамуродовнинг рақиби номи ҳозирча номаълум. Тез орада рақиб номи ҳам аниқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZda Ҳумоюн Тўхтамурдов билан катта интервью эълон қилинганди.
Интервьюда спортчи “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида қўлга олингани сабаби ва келгуси режалари ҳақида айтиб ўтганди.
LiveБарчаси