Ҳукуматнинг ташкилий тузилмаси кенгайтирилди

Жамият 3594
image
-

Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчилари сони яна иккита кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

а) Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди;

б) Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилди;

в) Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти тугатилди ҳамда унинг негизида Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилди;

г) Таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тугатилди ҳамда унинг негизида қуйидагилар ташкил этилди:

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;

Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.

Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Қарор билан белгиланишича:

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.2
t
×