Ҳукумат пақилдоқлар муомаласига оид қарор имзолаши кутиляпти
Жамият
−
18 Январь 2021
6861Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
• маиший пиротехника буюмларининг (хавфлиликнинг I – II класслари) якка тартибда фойдаланиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан эркин олиб кирилиши, сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланади, хлопушкалар ва бенгал мушаклари бундан мустасно;
• техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг III – V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Ички ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида белгиланган миқдорларда тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига рухсат берилади, саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмлари бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
• Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш, шунингдек, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширади;
• бир ой муддатда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III – V класслари) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шунингдек, “Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги низомга ҳам ўзгартириш киритиш кўзда тутилган.
Унга кўра, қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:
• хлопушкалар ва бенгал мушакларини, шунингдек, техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (кейинги ўринларда - пиротехника буюмлари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш;
• техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III - V класслари.
Лойиҳа 29 январга қадар муҳокама қилинади. Бу вақтда унга ўзгартириш киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
LiveБарчаси